Қизиқарли:
Янгиликлар

Жиззахда илк маротаба журналистлар ўртасида камондан отиш бўйича мусобақа ўтказилди

Поделиться:

Мусобақа Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ҳамда Миллий гвардия Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унинг аввалида дастлаб, мутахассислар томонидан камондан отиш спорт турининг қонун-қоидалари, шартлари, мусобақа низоми борасида тушунчалар берилди.

          Шундан сўнг, беллашувларга старт берилиб, журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар ҳамда ахборот хизматлари вакиллари пайконни нишонга олиш бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар. Аксарият иштирокчилар илк маротаба ушбу спорт турида қатнашган бўлсаларда, натижалар ёмон бўлмади.

Мусобақа якунида иштирокчилар қайд этган натижалар сарҳисоб қилинди ҳамда ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Мусобақада хотин-қизларнинг ҳам фаоллигини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

Шу тарзда камондан отиш бўйича ижодкорлар ўртасида ўтказилган илк мусобақа якунланди. Унинг тантанали тақдирлаш маросимида сўзга чиққанлар бу каби тадбирларни келгусида ҳам доимий ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги борасида сўз юришди. Ғолиб ва совриндорлар, фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдиланишди.

Жиззахда илк маротаба журналистлар ўртасида камондан отиш бўйича мусобақа ўтказилди

Фото

Ваҳобжон Абдуғаниев