Қизиқарли:
Янгиликлар / Фото

Мактабда “ёш мухбир” тўгараги иш бошлади

Поделиться:


Шароф Рашидов тумани халқ таълими бўлимига қарашли 16-умумтаълим мактабида “Ёш мухбир” тўгараги ўз фаолиятини бошлади.

 

Мазкур тўгарак Президентимизнинг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ҳар бир таълим ташкилотларида маданий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича ижтимоий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилиши муносабати билан йўлга қўйилди.

 

Тўгаракка мактабнинг 6-8 синфларида таҳсил олаётган журналистика соҳасига қизиққан ўқувчилар жалб қилиндилар. Дастлабки машғулотда ўқувчилар оммавий тарғибот ва ташвиқот шаклларидан бири бўлган журналистика соҳасининг тарихи билан танишдилар. Хусусан, ўзбек миллий журналистиканинг асосчилари, юртимизда чоп этилган илк газета ва журналлар ҳақида билим ва тушунчага эга бўлдилар.

 

Замонавий ахборот коммуникация технологиялари орқали интерфаол усулда ўтказилган машғулотда тўгарак аъзолари журналистиканинг мақсад ва вазифалари, ижтимоий масъулияти, таркиби бўйича билимларини оширишга муваффақ бўлдилар.

 

-  Мен мухбирликка жуда қизиқаман. – дейди мактабнинг 7-синф ўқувчиси Сарвиноз Мирзажонова. Чунки атрофимизда рўй бераётган воқеа ва ходисаларни,  янгиликларни одамлар айнан телевидение, радио ва газеталар орқали билиб оладилар. Мухбирлар фақат яхшиликка хизмат қилиши керак, деб ўйлайман.

 

 

Сарвиноз сингари бу соҳага қизиққаётган ёш мухбирларнинг орзу умидлари эзгуликка йўғрилган. Бундай тўгаракларнинг ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ҳам аслида ёшларимизни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилишда маънавий-маърифий ишларнинг самараси ва таъсирчанлигини ошириш, улар қалбида амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик, Ватанга бўлган мухаббат ҳиссини кучайтириш, бир сўз билан айтганда, «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» деган ҳаётбахш ғоянинг аҳамиятини фарзандларимиз онгига сингдиришдан иборатдир.

 

Нодира Алимова,

мактаб ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.