Қизиқарли:
Янгиликлар

Тарғиботчилар ўртасидаги танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Поделиться:

Тарғиботчилар ўртасидаги танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан 2021 йилдан бошлаб умумтаълим мактабларида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар фаолият кўрсатмоқда. Мазкур тарғиботчиларнинг етакчилиги, фаоллиги, ижодий қобилияти ва ташаббускорлигини ривожлантириш, касбий маҳоратини рўёбга чиқишига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида бу йил илк маротаба “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” республика танлови ташкил этилди. Танловнинг Жиззах вилоят босқичида шаҳар ва туманлардан сараланган жами 26 нафар тарғиботчилар қатнашдилар.

Танлов иштирокчилари 8 та мезон бўйича бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Тарғиботчилар ва уларнинг ўқувчилари томонидан ижодий-маданий йўналишларда эришилаётган ютуқлар, шоирлик, ёзувчилик ва журналистик қобилиятларини руёбга чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар ўтказиш каби мезонлар бўйича зарбдорлик Абулқосим Мамарасулов ҳамда Жиззах шаҳридан Нилуфар Алламуродова биринчи ўринни қўлга киритди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаларининг вилоят бўлимлари билан ҳамкорликда ўтказилган танловда ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Энди вилоятда биринчи ўринни эгаллаган иштирокчилар танловнинг республика босқичида иштирок этишади.

 

 Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшма Жиззах вилоят бўлими