Қизиқарли:
Янгиликлар

“Коррупция - жамият кушандаси” номли кўрик-танлов ўтказилди

Поделиться:

“Коррупция - жамият кушандаси” номли кўрик-танлов ўтказилди

9 декабрь – “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Коррупция - жамият кушандаси” номли кўрик-танлов ўтказилиб,  унинг ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир ташкил этилди.

Эътиборлиси, кўрик-танлов ҳар йили Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими билан ҳамкорликда ўтказиляпти.

Кўрик-танлов якунларига кўра, “Энг яхши босма нашр мақоласи” йўналишида “Жиззах ҳақиқати” газетаси бўлим муҳаррири Васил Илясов, “Энг яхши телекўрсатув ва радиоэшиттириш” бўйича Жиззах вилоят телерадиокомпанияси бўлим бошлиғи Ўткир Холбеков, “Энг яхши интернет мақоласи” йўналишида Жиззах вилояти ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари Акмал Биноқулов, “Энг яхши видеоролик” бўйича Жиззах вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати мутахассиси Исфандиёр Ишанқулов ҳамда Жиззах вилоят ИИБ Ахборот хизмати бош продюссери Бахтиёр Тоғаев, “Энг яхши баннер ёки тасвирий санъат асари” йўналишида Жиззах политехника институти талабаси Хонзода Узақова ғолиб деб топилди.

- Коррупция қарши курашишда масъул идоралар қатори, оммавий ахборот воситалари ҳам бу борада ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилишмоқда, дейди, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими мутахассиси Дилшод Жўраев. – “Коррупция - жамият кушандаси” каби танловларнинг мунтазам ўтказилиши ҳам бундай иллатларга қарши курашишда аҳамиятга эга.