Дўстлик туман маданият марказида туман Ахборот ресурс маркази билан ҳамкорликда "Китобхонлик ҳафталиги" бўлиб ўтди. Юртимиз бўйлаб кенг миқиёсда ўтказилаётган ушбу тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, ижодкорлар - Н.Қодиров, А.Ҳамроев, Х.Шодиев, Э.Кенгашовлар иштирок этиб, илм олиб юксалган инсонлар ҳақида гапирдилар. Шунингдек, ижод олами, бу оламнинг гўзаллиги, машаққатлари, оғриқлари, ютуқлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Тадбирда иштирок этган ёшлар адабиётга доир ўзларини қизиқтирган саволларга ижодкорлардан атрофлича жавоб олишди. Фаол иштирокчиларга совға сифатида ижодкорларнинг муаллифлик китоблари тақдим этилди. Тадбирда китоблар кўргазмаси ва ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Комментарии
Категориялар
Обуна бўлинг!
Тасодифий

Жиззах вилоят мусиқали драма театрига

Жиззахда журналистлар ўртасида спорт

Оромгоҳларда маданий-маърифий тадбирлар

Журналистлар ўртасида футбол мусобақаси
