Ёзувчи Нусрат Раҳматнинг “Мен редакцияданман!” китобини ўқиб журналистика соҳасига қадам қўйганмиз. Ва орадан йиллар ўтиб, бизнинг “Биз журналистлар” китобимиз нашрдан чиқди. 1990-1996 йилларда ЎзМУ Журналистика факультети сиртқи бўлимини тамомлаган битирувчиларнинг 80 фоизи бугун соҳада фаолият олиб бормоқда.
Бадиий ижод улар ҳаётининг бир бўлагига айланган. Улар ким? Сафар Аллаёр, Олимжон Ўсаров, Қувондиқ Сиддиқов, Барно Султонова, Абдуғани Абдураҳмонов, Юсуф Ҳамидов, Фарҳод Ўролов, Райхон Раҳимова, Тўлқин Рўзиев, Муҳайё Саидова...Булар менинг курсдошларим! Эҳҳе уларнинг бари таниқли, ҳаммаси ижодкор!
Бугун китобнинг нашрдан чиқиши янгилик бўлмай қолди. Кимдир ўзининг шажараси, кўрган кечирганлари, ҳаётий кечинмалари ёки насиҳат шаклидаги эсдалик китобини чиқариб, яқинларига тақдим этмоқда. Аммо, бу китоб улардан кескин фарқ қилади. Китобни мутолаа қилар экансиз, ўзбек адабиёти тарихи мукаммал бир тўплам билан бойиганига амин бўласиз.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ташаббуси билан Ҳамид Олимжон ва Зулфия ижод мактабида устоз журналистлар, ёш ижодкорлар ва китоб муаллифлари иштирокида “Биз журналистлар” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тўғри, тақдимотдан муаллифларнинг барчаси иштирок этиши қийин. Аммо, бугун республикадаги номдор нашрларда, интернет сайтлари ва телеканалларда фаолият олиб бораётган ижодкорлар билан учрашув самимий тарзда ўтди.
Тақдимот иштирокчилари учун қизиқарли савол жавоблар, викторина ўйинлари ташкил этилди.
Комментарии
Категориялар
Обуна бўлинг!
Тасодифий

Ёш журналистлар учун семинар ташкил

“Заковат”да “Жиззах ҳақиқати” жамоаси

“ЖИЗЗАХДАН ГАПИРАМИЗ!”

Жавобсиз қолган чорлов
