Қизиқарли:
Янгиликлар

“Медиасаводхонлик ҳаммага керак” мавзусида семинар ўтказилди

Поделиться:

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ташаббуси билан “ZOOM” платформаси орқали “Медиасаводхонлик ҳаммага керак” мавзусда семинар ташкил этилди.

Тадбирда филология фанлари доктори, Ўзбекистон жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети доценти Наргис Қосимова ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилояти бўлими мутахассиси, вилоят “Қалб нури” маркази директори Нодира Алимова тренерлик қилишди.

Семинарда оммавий ахборот воситалари ходимлари, ахборот хизматлари вакиллари, блогерлар ва соҳага қизиқувчи ёшлар иштирок этишди.

Медиасаводхонлик нима учун керак? Нега биз бугунги кунда ахборотни борича эмас, уни саралаб истеъмол қилишга мажбурмиз? Бизнинг ахборот эҳтиёжимиздан ким қандай фойдаланмоқда? Онлайн семинар аввалида шу каби саволларга жавоб берилди.

Шунингдек, “фактчекинг” ҳақида ҳам тушунчалар берилди. Яъни, бу атама бирорта видео, фотосурат, мақола ва хабарда фойдаланилган фактларни эълон қилишдан аввал бирма-бир текшириб чиқиш деганидир.

Онлайн-семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

“Медиасаводхонлик ҳаммага керак” мавзусида семинар ўтказилди


Ўзбекистон Журналистлари ижодий

уюшмаси вилоят бўлими                                             Дилшод ЭРГАШЕВ