Қизиқарли:
Янгиликлар

Маҳорат дарси ташкил этилди

Поделиться:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими томонидан навбатдаги маҳорат дарси ташкил этилди. Унда Шароф Рашидов туманидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчи-ёшлари иштирок этишди.

 

Ўқув дарси “Жиззах ҳақиқати” газетаси бўлим муҳаррири, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Асад Мустафоев олиб борди.

 

Дарсда оммавий ахборот воситаларидан бири бўлган – матбуот йўналиши ҳақида сўз борди. Тажрибали журналист матбуот соҳасининг ўтмиши ва бугуни ҳақида тўхталар экан, ушбу йўналишнинг ўзиза хос ютуқ ва камчиликлари, бошқа оммавий ахборот воситаларидан ажралиб турадиган жиҳатлари ҳамда афзалликлари борасида тўхталди.

 

“Бу каби маҳорат дарслари биз учун жуда муҳим”, - дейди Нигора Мавлонова. – “Биз каби соҳага қизиқиши баланд бўлган ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар учун Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг Жиззах вилоят бўлимига катта раҳмат айтамиз.”

 

Ёш ижодкорлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Маҳорат дарси ташкил этилди