Қизиқарли:
Дунё

NASA Марс сайёрасига ўз аппаратини муваффақиятли қўндирди

Поделиться:

АҚШнинг НАСА аэрокоинот агентлиги ўзининг навбатдаги Марс миссиясини муваффақиятли бошлади. “Қизил сайёра” га марсдаюрар қўндиришга мувофақ бўлинди.


Фото: Bill Ingalls/NASA via AP


Хабар қилинишича, "Perseverance" аппарати Марснинг шимолий яримшарига, Йезеро кратерига қўндирилган. АҚШнинг аэронавтика ва коинотни тадқиқ қилиш бўйича миллий Бошқармаси ўзининг интернетдаги сайтида ушбу жараённи тўғридан тўғри трансляция қилди.


Марсдаюрар сайёрага қўнганидан сўнг дастлабки суратни Ерга жўнатди. НАСА мутахассислари "Perseverance" ёрдамида ушбу сайёрада қадимий ҳаёт аломаларини топишга умид қилишмоқда. Айтиш керак, бу Марсда ҳаёт изларини қидиришга мўлжалланган биринчи миссияга айланди. Бундан аввалги дастурларда қизил сайёрада тирик организмлар яшаши учун шароит бўлгани ёки бўлмаганини аниқлашга қаратилган эди.


"Perseverance" марсдаюрарида шунингдек, митти вертолёт ҳам бор ва мутахассислар унинг парвозини интиқлик билан кутишяпти. У ҳеч қандай илмий тадқиқотлар олиб бормайди, балки, Марс атмосферасида учар аппаратлар парвозига имкон бор ёки йўқлигини аниқлаш учун зарур. Агар у уча олса, келажакда фазогирлар Марсдаги тадқиқотларда учар аппаратлардан ҳам фойдаланишлари мумкин бўлади. Аммо экспертлар Қизил сайёра атмосферасида учиш мушкул деб ҳисоблашмоқда. Боиси Марс ҳавоси Ерникига қараганда жуда сийрак. Марсдаюрар сайёра тупроғи ва жинс намуналарини 40 та контейнерга жойлайди. Бироқ материал фақат 2030 йиллардагина Ерга етказилади.