Жиззах вилоят суди ва вилоят маъмурий судларининг жорий йилнинг 9 ойи давомидаги фаолияти юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтказилган матбуот анжуманида вилоятимизда фаолият олиб бораётган ОАВ вакиллари, блогерлар хамда суд ходимлари иштирок этдилар. Дастлаб анжуманда Жиззах вилоят маъмурий суди раиси Сарварбек Рахмоновнинг Жиззах вилоят ва туманлараро маъмурий суди томонидан 2023 йилнинг 9 ойи давомида одил судловни амалга ошириш бўйича ишлар юзасидан маърузаси тингланди. Унда таъкидланганидек, жорий йилнинг
9 ойи давомида келиб тушган аризаларнинг 221 таси вилоят, туман (шаҳар) ҳокимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан; 82 таси бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳудудий бўлимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан; 57 таси кадастр агентлиги органларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан; 39 таси давлат солиқ хизмати органларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан; 32 таси мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракати ва қарори юзасидан; 40 таси бошқа давлат ташкилоти мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан тақдим қилинганлиги, қўлланилган таъсир чоралари, раёсат карорлари, ишларни апелляция инстанцияси судида кўрилиши, кассация инстанциясида кўрилган ишлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, хукукий тарғибот ишлари тахлили хусусида хам йиғилганларга батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Шундан сўнг матбуот анжумани давомида Жиззах вилоят суди жиноят ишлари буйича судлов хайъати раиси Рахматулла Орзикулов томонидан жиноят судлари томонидан 2023 йилнинг 9 ойи давомида 19 нафар шахсга нисбатан 11 та иш бўйича оқлов ҳукми чиқарилганлиги таъкидланди. Жиззах вилоят суди иктисодий ишлари буйича судлов хайъати раиси Жамол Каххоровлар томонидан 2023 йил 9 ойи давомида кўрилган 10 939 та ишларнинг асосий қисми жумладан, 1 830 таси коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси, 562 таси кредит шартномаси, 742 таси бошқа шартномалардан келиб чиққан низолар, 621 таси тўловга қобилиятсиз деб топишга оид даъво ариза (ариза)лар асосида кўрилган ишларни ташкил этиши айтиб ўтилди. Шунингдек Жиззах вилоят судининг фукаролик ишлари бўйича судлов хайъати судьяси Собир Набиев томонидан 2023 йил 9 ойида Даъво тартибида кўриб тамомланган фуқаролик ишлари низо тури бўйича таҳлил қилинганда, кредит қарздорлигини ундиришга оид кўрилган ишлар 40,4 фоиз (4952 та), никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар 14,9 фоиз (1829 та), оилавий низолар 12,8 фоиз (1571 та) (никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъволардан ташқари), меҳнат низолари 3,5 фоиз (439 та), алоҳида тартибда кўриладиган ишлар 4,3 фоиз (494 та), ер низолари 3,1 фоиз (384 та), уй-жой билан боғлиқ низолар 3,6 фоиз (450 та) ташкил этиши таъкидланди.
Анжуман сўнгида мутассадилар журналистларни қизиктирган барча саволларига атрофлича жавоб бердилар ва келгусида соҳа ривожи йўлида ҳамкорликдаги ишлар кўламини янада кенгайтириш борасида келишиб олинди.