Қизиқарли:
Ёш журналистлар ижоди

ҚАЛДИРҒОЧЛАР МАКОНИНИ УНУТМАЙДИ

Поделиться:

Мактаб бизга Ватан, нон, ота-она, устоз ва китобни улуғлашни ва қадрлашни ўргатган даргоҳ. Илму урфонни ўргатган, меҳрибон, баъзан қаттиқлик билан таълим-тарбия берган ўқитувчилар бағрини тарк этиш қанчалик қийин. Интилишлари, шўхликлари қоришиб кетган синфдошлар билан хайрлаш онлари кишини энтиктиради.

ҚАЛДИРҒОЧЛАР МАКОНИНИ УНУТМАЙДИ

Ширин орзулар қанотида яшаётган ўқувчиларнинг “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида ўқиётган шеърлари, куйлаётган қўшиқларида ҳаяжон, титроқни кузатасиз. Бир уйнинг болаларидек бўлиб улғайган ўқувчилар мустақил ҳаётга учирма бўлишаяпти.

Вилоятимиздаги 550 та таълим муассасаларини бу йил 18872 нафар ўқувчи битирди. Жиззах шаҳридаги яқиндагина янгитдан қуриб фойдаланишга топширилган 18-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтган байрам тадбири барчада унутилмас хотира бўлиб қолса ажабмас. —Муҳтарам Юртбошимизнинг тарихда илк бор биз битирувчиларга йўллаган табрикларидан руҳландик,—дейди 11-синф битирувчиси Дониёр Урушбоев. Мақсадим олий ўқув юртига кириб, Ватаним тараққиёти йўлида ўзимнинг бор билимим ва салоҳиятимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Дониёржондек барча тенгдошлар ҳам муқаддас даргоҳни, устозу, синфдошларни соғинган юраклар йиллар ўтиб, яна қадрдон гўшага, маконга қайтиб келишади, албатта.

                                                                                                                                          Ноила АБДУСАЛОМОВА, Журналистлар ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлими қошидаги "Ёш журналистлар" мактаби тингловчиси.