Хабарингиз бор, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи томонидан республикамизнинг барча вилоят, туман, шаҳарларида «Хотира бор экан — миллат барҳаёт» шиори остидаги тарғибот тадбири доирасида минглаб кўнгилли ёшлар иштирокида «Шараф лентаси» акцияси ўтказиб келинмоқда. Хусусан, вилоятимизнинг Ғаллаорол туманида ҳам шундай акция ташкил этилди. Ушбу акция , Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Ғаллаорол туман Кенгаши сардорлари ташаббуси билан ўтказилиб, акция 9-май - «Хотира ва қадрлаш» кунига бағишланган. Акцияда сардорлар Ғаллаорол шаҳри бўйлаб нуронийларга, меҳнат ва уруш фахрийларига махсус ленталарни улашишди. Бу каби акциялар вилоятимизнинг бошқа туманлари бўйлаб ҳам давом этмоқда.
Диёржон Оқбўтаев,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Жиззах вилояти бўлими қошидаги
«Ёш журналистлар»мактаби тингловчиси