Қизиқарли:
Янгиликлар

Хотин-қизларнинг манфаатларига қаратилган грант лойиҳалар

Поделиться:

Хотин-қизларнинг манфаатларига қаратилган грант лойиҳалар

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жизза вилоят бўлими ҳамда вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда “Хотин-қизларнинг нодавлат-нотижорат ташкилотлар юзасидан ҳамкорликдаги лойиҳалари, лойиҳаларнинг жойларда амалга оширилиши ва самарадорлик”  мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда грант лойиҳаларида фаол иштирок этаётган хотин-қизлар, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбир аввалида халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди вакиллари томонидан грант лойиҳаларининг аҳамияти ҳақида сўз борди.

Шундан сўнг бир қанча самарали лойиҳаларнинг тақдимоти ўтказилди. Жумладан, “Бир қизга бир ҳунар” ёш хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси томонидан амалга оширилган “Аёллар келажак бунёдкори”, Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими томонидан амалга оширилган “Биз биргамиз” номли лойиҳалари ва мақсадлари ҳақида маълумот беришди.

Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди билан ҳамкорликда айнан хотин-қизлар ва уларнинг фаровон ҳаётини таъминлашга хизмат қиладиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 12 та шундай лойиҳалар учун маблағлар ажратилди.

2022 йил давомида давлат грантлари учун биринчи турда 5 та, иккинчи турда 2 та, учинчи турда 6 та, жами 13 та лойиҳаларга 400 млн. сўмга яқин маблағ ажратилди. Шунингдек, вилоятда фаолият юритаётган 6 та миллий маданий марказлар учун 40 млн. сўмдан жами 240 млн. сўм субсидия ажратилган.