Қизиқарли:
Дунё

Европа коинот агентлиги янги фазогирлар учун қабул эълон қилди

Поделиться:

Айтиш керак, агентлик сўнги 11 йил ичида илк марта шундай танлов ташкил этмоқда.


Фото: Mikhail Metzel/AP


Ташкилот доимий ва заҳира ходими бўлишга талабнома беришда аёллар ҳамда жисмоний нуқсонлари бор номзодларни фаолроқ бўлишга чақирди. Танлов шартларига кўра, номзод магистр даражаси ҳамда ўз соҳасида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши керак.

 

Асосий талаблар қаторида, шунингдек, ақлий зўриқишларга чидамлилик ва жамоада ишлаш кўникмаси ҳам қайд этилган. "Иш якка тартибда эмас, балки, жамоавий олиб борилади. Ходимлар ер усти бошқарув мажмуаси ва Ер атрофидаги орбитада фаолият кўрсатувчи одамлар билан бирга ишлайди. Бунда жинс ва миллат аҳамиятга эга эмас. Ким бўлишдан қатъий назар ажойиб жамоанинг аъзосига айланиш имконияти бор", - дейди 2001 йилда Халқаро фазовий марказда фаолият олиб борган франциялик Клоди Энерье.

 

Саралашдан ўтган номзодлар нафақат Халқаро фазовий станцияга ишга жўнатилади, балки, келажакда Ой ҳамда Марс сайёрасига амалга оширилиши режалаштирилган экспедицияларда ҳам иштирок этиши мумкин. Астронавтларни ўқитиш жараёни Словакия, Германия ва Испанияда ташкил этилади.

 

“Тана Ер тортиш кучига яна мослашиши устида ишлаш талаб этилади. Астронавтлар мушак массаси йўқотилмаслиги, суяклар зарарланмаслиги, шунингдек, Ерга қайтишга тайёргарлик кўриш учун бортда машғулотлар ўтказишади”, - деб қўшимча қилди Клоди Энерье.

 

Талабномалар Европа коинот агентлигининг интернетдаги сайтида шу йилнинг 31 мартидан 28 майга қадар қабул қилинади. Шундан сўнг номзодларни саралаб олиш жараёни бошланади ва у 2022 йилнинг октябр ойига қадар давом этади. Агентлик 4 нафардан 6 нафаргача домий ходим ва 20 нафарга яқин заҳира ходимини топишни мақсад қилган.