Қизиқарли:
Янгиликлар

Жиззах шаҳридаги Қозон федерал университети филиалига пресс-тур ташкил этилди

Поделиться:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ҳамда Жиззах шаҳридаги Қозон федерал университети филиали ҳамкорлигида пресс-тур ва матбуот анжмуни ташкил этилди.

Дастлаб, журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари “Симуляция маркази” фаолияти, имкониятлари билан танишдилар. Марказ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги кўмагида барпо этилган бўлиб, у талаба ва тиббиёт ходимлари учун амалий кўникмаларни шакллантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади. Марказда учта асосий мажмуа, яъни симуляция зали, ўқув ҳамда лаборатория хоналари мавжуд. Симуляция зали виртуал симуляторларга эга алоҳида мажмуалардан иборат бўлиб, унинг ёрдамида талабалар кенг кўламли тиббий муолажаларни ўзлаштиради. Жумладан, асосий муолажалар (инъекция, ошқозонни ювиш), ултратовуш текшируви, турли хил амалий кўникмалар, терапия, турли мураккаб жарроҳлик техникаси (ендоскопик текширувлар, лапароскопик ва эндоваскуляр аралашувлар ва бошқалар).

Тадбирнинг иккинчи қисми матбуот анжумани билан давом этди. Унда аввало Жиззах шаҳридаги Қозон Федерал университети филиали ижрочи директори Бабомурадов Озод Жўраевич сўзга чиқди.

Шундан сўнг, филиалнинг илмий ишлар ва инновациялар буйича ижрочи директори ўринбосари Ибайдуллаев Тимур Гайбуллаевич “Филиал қошида ташкил қилинган Симуляция маркази очилиши” бўйича тақдимот қилиб берди. Шундан сўнг, Жиззах шаҳридаги Қозон Федерал университети филиалининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи ўринбосари У.Х.Турақулов жорий йилда амалга оширилган ишларгатўхталиб ўтди. Шунингдек, филиалнинг аниқ ва табий фанлар факултетининг декани (қабул комиссиясининг масъул котиби) Қодиров Жавохир Шавкатович сўзга чиқиб, филиалда 2023/2024 ўқув йили қабули ва имтихон жараёнлари,шунингдек филиал контингенти ҳақида тушунчалар бериб ўтди.

Матбуот анжумани якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.