Қизиқарли:
Янгиликлар

Судлар фаолияти юзасидан матбуот анжумани

Поделиться:

Жиззах вилоят суди ва вилоят маъмурий суди томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомидаги фаолияти юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар ҳамда суд ходимлари иштирок этишди.

 

Дастлаб, тадбирда Жиззах вилоят маъмурий суди раиси Сарварбек Рахмоновнинг Жиззах вилоят ва туманлараро маъмурий суди томонидан 2023 йилнинг 1-ярми давомида одил судловни амалга ошириш бўйича амалга ишлар юзасидан маълумот берди. Унда таъкидланганидек, ўтган давр мобайнида туманлараро маъмурий суди иш юритувига келиб тушган оммавий ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишлардан 319 та ариза кўриб тамомланган. Тамомланган ишлардан 154 таси қаноатлантирилган, 136 таси рад қилинган, 16 та аризалар кўрмасдан қолдирилган ҳамда 13 таси иш юритувдан тугатилган. Шунингдек, маърузачи томонидан аризаларнинг тоифалар бўйича таҳлили, қўлланилган таъсир чоралари, раёсат карорлари, ишларни апелляция инстанцияси судида кўрилиши, кассация инстанциясида кўрилган ишлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, ҳукукий тарғибот ишлари таҳлили хусусида ҳам йиғилганларга батафсил маълумотлар бериб ўтди.

 

Матбуот анжумани Жиноят ишлари буйича судлов хайъати раиси Рахматулла Орзикуловнинг маърузаси билан давом этди. Маърузачи ўтган 6 ой давомидаги ишлар борасида тўхталар экан, 8 нафар шахсларга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилганлигини алоҳида қайд этди.

 

Шунингдек, иқтисодий ишлар буйича ҳам 6 ойлик ишлар тингланди. Бу даврда кўрилган 7 897 та ишларнинг асосий қисми жумладан, 1 585 таси коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси, 311 таси кредит шартномаси, 361 таси бошқа шартномалардан келиб чиққан низолар, яна 361 таси эса тўловга қобилиятсиз деб топишга оид даъво ариза асосида кўрилган ишларни ташкил этиши айтиб ўтилди.

 

Бундан ташқари, фукаролик ишлари бўйича 2023 йилнинг 1-ярмида суд буйруқларининг 1789 таси ёки 12.658.299.151 сўм кредит низолари билан боғлиқ аризаларни ташкил этган бўлса, 2960 таси ёки 32 фоизи 7.374.965.035 сўмлик коммунал хизматлар бўйича қарздорликларни ундириш ҳақидаги аризаларни ташкил этиши таъкидланди.

 

Тадбир сўнгида мутассадилар журналистларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб бердилар ва келгусида соҳа ривожи йулида ҳамкорликдаги ишлар кўламини янада кенгайтириш борасида келишиб олинди.

Судлар фаолияти юзасидан матбуот анжумани