Қизиқарли:
Янгиликлар

“Реклама тўғрисида”ги қонун кучга кирди

Поделиться:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонуни мазмун-маҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбир Жиззах шаҳар телеканалида бўлиб ўтиб, унда бир қатор оммавий ахборот воситаларининг мухбирлари ва айнан реклама жойлаштиришга масъул бўлган мутахассислар иштирок этишди.

Унда Жиззах вилоят монополияга қарши курашиш бошқармаси реклама фаолиятини назорат қилиш бўлими бошлиғи Адҳам Холжигитов қонунчилик юзасидан зарур тушунчалар бериб ўтди.

9 сентябрдан кучга кирган қонунчиликка кўра, асосий тушунчалар қаторига ахлоқсиз реклама, номақбул реклама, рағбатлантиривчи акция каби янги тушунчалар киритилди. Ўзбекистонда реклама давлат тилида тарқатилиши ва реклама мазмуни бошқа тиллардаги таржимаси матни давлат тилидаги асосий маъносини бузиб кўрсатмаслиги керак. Давлат мулки бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатишга бўлган ҳуқуқ ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукционлар асосида 5 йил муддатга берилади. 

- Яна бир муҳим ўзгаришлардан бири, дейди Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси Дилшод Эргашев, - дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахслар, тиббиёт ходимлари ёки ташқи кўриниши шифокорлар ташқи кўринишига ўхшаш шахслар иштирок этиши тақиқланди.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги реклама айланиши соҳасида ваколатли давлат органи ҳисобланади.

“Реклама тўғрисида”ги қонун кучга кирди