Қизиқарли:
Янгиликлар

Жиззах вилоят мусиқали драма театрига пресс-тур

Поделиться:

Жиззах вилоят мусиқали драма театрига пресс-тур ташкил этилди. “Театр: Кеча ва бугун” номли тадбир Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими томонидан уюштирилди. Унда республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари ва журналистлар, блогерлар иштирок этишди.

- Тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад аҳолини театрга бўлган қизиқишини янада ошириш, дейди Уюшманинг Жиззах вилоят бўлими мутахассиси Дилшод Жўраев. - Театр жамоасининг яқинда “Турксой” халқаро маданий ташкилотининг гувоҳномасини қўлга киритиши ҳам бежиз эмас. Чунки, сўнги йилларда ушбу театрда кўплаб ижобий ўзгаришлар кузатилди. Куз ойларида вилоят мусиқали драма театрининг Туркияга хизмат сафари билан боришини эшитиб хурсанд бўлдик.

Пресс-тур давомида Жиззах вилоятининг 101 йиллик театр тарихи, ўтмиши ва бугуни ҳақида сўз борди. 90 нафарга яқин ходимлар меҳнат қиладиган ижод масканида яратилаётган шарт-шароитлар, янги саҳна асарлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир давомида иштирокчилар актёр ва актрисаларнинг репитиция жараёнига ҳам гувоҳ бўлишди. Айни пайтда Гоголнинг “Резизор” асари устида иш олиб борилмоқда.

Айтиш мумкинки, бу каби тадбирлар фуқароларнинг театрга бўлган қизиқишларини янада ошириши шубҳасиз.

Жиззах вилоят мусиқали драма театрига пресс-тур

Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси Жиззах вилоят бўлими