Қизиқарли:
Янгиликлар

Божхона бошқармасида матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди

Поделиться:

Жиззах вилояти божхона бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ҳамкорлигида жорий йилнинг 8 ойи давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги амалий ишларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида
ОАВ вакиллари билан матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди.

Дастлаб ОАВ вакилларига бошқарманинг тегишли таркибий тузилмалари томонидан 2023 йил 8 ойи давомида бажарилган ишлар, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга божхона тўловларидан берилган имтиёзлар, чегара божхона постлари фаолияти, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.

Шундан сўнг, ОАВ вакилларига бошқармада ташкил этилган “Жиззах” масофавий электрон декларациялаш божхона пости фаолияти таништирилди.  – “Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мазкур пост орқали 7 мингга яқин божхона юк декларацияси расмийлаштирилган бўлиб, шундан 3617 таси импорт товарлар бўлса, қолган 2632 таси экспорт товарлар рўйхатига тўғри келади, - дейди бошқарманинг Ахборот хизмати раҳбари Азиз Саидқулов.

ОАВ вакиллари билан кейинги манзил  ишлаб чиқариш корхонаси бўлиб, унда иштирокчиларга мазкур “Mono Electric” МЧЖкорхонанинг фаолияти, ишлаб чиқариш қуввати, божхона тўловларидан берилган имтиёзлар, кўрсатилаётган замонавий божхона хизматлари хусусида тушунчалар берилади.

Соҳа юзасидан ОАВ вакилларини қизиқтирган саволлар юзасидан яна қўшимча маълумот ва жавоблар берилади.