Жиззах шаҳридаги 22-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ижодий учрашув ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлими билан ҳамкорликда ўтказилди.
Учрашувга “Жиззах ҳақиқати” газетаси бўлим муҳаррири, тажрибали журналист Асад Мустафоев таклиф этилди. Унда мактабнинг ижодга қизиқувчи ўқувчилари иштирок этишди.
Тадбирда дастлаб, китоб, бадиий адабиётнинг ёшлар онгини ривожлантиришдаги аҳамияти ҳақида сўз борди. Шунингдек, нотиқ оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаётида тутган ўрни, журналистика соҳаси бўйича маъруза қилди.
Учрашувда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими
Комментарии
Категориялар
Обуна бўлинг!
Тасодифий

Журналистлар ўртасида спорт мусобақалари

ZAMONAVIY QULLIK YOXUD ODAM SAVDOSI

Қайси вилоятларда энг кўп туғилиш қайд

2021 йилда қуввати 100 мегаватт бўлган
