Устозларимга
Сиз экансиз дилимни ёритгувчи чироғи,
Сиз боғбони, умримни гулзори, боғу роғи,
Йўқ эканку оламда Сизданда улуғроғи,
Менинг қадри олий меҳрибон устозларим,
Менинг меҳри дарё дили пок устозларим.
Сочингизнинг қорлари, биз - чун бедор тунлардан,
Юзингиздаги ажин биз – ла ўтган кунлардан,
Нур кўрмадим чароғон юзингиздаги нурдан,
Менинг нур ва зиё, офтобим устозларим,
Менинг олам аро, танҳоим устозларим.
Шодон куним кўзимдан оққан қувончларим – сиз,
Ғамнок бўлган чоғда ҳам сўзи овунчларим – сиз,
Онамдайин кўрганда бағри қулочларим – сиз,
Отамдайин менга улуғвор устозларим,
Онамдайин куйинчак, меҳрибон устозларим.
Тавоф қилай сизнинг ҳар босган изларингизни,
Тумор қилай дуогўй ҳар айтган сўзингизни.
Каъба билиб сиғинай пок, содда дилингизни,
Сиз менинг сўзи дуо, юзи нур устозларим,
Сиз менинг дуогўйим, муҳтарам устозларим.
Дунёнинг барча шодлик, қувончи сизлар учун,
Оламда минг турфа хил дастагул сизлар учун,
Ахир олам мунаввар сизнинг борлигингиз-чун,
Сиз юртимнинг энг аъло, доноси устозларим,
Сиз умримиз зари-ю, зебари устозларим.
Зарифа Ибрагимова
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Жиззах вилоят бўлими қошидаги
“Ёш журналистлар” мактаби тингловчиси