Қизиқарли:
Янгиликлар

Матбуот анжумани ҳамда “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди

Поделиться:

Жиззах вилоят судида Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ҳамда “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Матбуот анжумани аввалида Жиззах вилоят суди ҳамда вилоят маъмурий судининг тузилиши ва фаолияти хақида журналистларга  видеоролик орқали қисқача тушунчалар берилди. Шундан сўнг, Жиззах вилоят маъмурий суди, жиноят, иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раислари  томонидан  ўтган 2023 йил давомида фуқоролардан келиб тушган мурожатлар уларнинг ечими хусусида маьлумотлар берилди. Анжуман иштирокчиларининг соҳага доир барча саволларига атрофлича жавоб берилиб, уларнинг хамкорликдаги таклифлари маьқулланди.

Бундан ташқари суд хуқуқ тизимига киритилаётган янгиликлар хусусан, хотин-қизларни қўллаб қувватлаш ва ажримларнинг олдини олишда масъул ташкилотлар билан ҳамкорликлар ўрнатилгани маълум қилинди.

Шундан сўнг, медиа соҳаси вакиллари вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг суд мажлислар зали, статистика, архив ва девонхона фаолияти билан танишдилар. Тадбир давомида фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида жорий этилган ўндан зиёд суд интерактив хизматлари, улардан фойдаланиш тартиби ва суд мажлисларида масофадан туриб қатнашиш имкониятлари, "Адолат" ахборот тизими ҳақида журналист ва блогерларга тўлиқ маъуломотлар берилди. 

Матбуот анжумани ҳамда “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди