Қизиқарли:
Янгиликлар

“Коррупция – жамият кушандаси” номли танлов ғолиблари аниқланди

Поделиться:

“Коррупция – жамият кушандаси” номли танлов ғолиблари аниқланди

Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ҳамкорлигида 9 декабрь – “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Коррупция – жамият кушандаси” мавзусидаги кўрик-танлов ўтказилди.

Унда “Энг яхши босма нашр мақоласи”, “Энг яхши телекўрсатув ва радиоэшиттириш”, “Энг яхши интернет мақоласи”, “Энг яхши видеоролик”, “Энг яхши баннер ёки тасвирий санъат асари” каби йўналишлар ва ббир қатор номинациялар бўйича иштирокчиларнинг материаллари ҳакамлар томонидан кўриб чиқилди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши масъуллари, оммавий ахборот воситилари ходимлари, блогерлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Тадбирда дастлаб сўзга чиққанлар юртимизда коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг, номинация бўйича энг яхши деб топилган иштирокчиларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Танлов якунларига кўра, Асад Мустафоев (“Жиззах ҳақиқати” газетаси), Парда Холматов (Жиззах вилоят телерадиокомпанияси), Сайёра Мавлонова (“Жиззах овози” газетаси), Набижон Эргашев (Жиззах шаҳар телеканали муҳаррири), Шаҳноза Тошназарова (Жиззах шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси) ғолиблар қаторидан ўрин олишди.