Қизиқарли:
Ёш журналистлар ижоди / Фото

Савобли иш

Поделиться:

Ўзбек халқи меҳмондўст, олижаноб ва саҳоватли инсонларга бой. Фахриддин ака ана шундай инсонлардан бири. У “Ғаллаорол тумангаз" газ таъминоти филиалида оддий чилангар бўлиб ишлайди. Саҳоватпеша Фахриддин ака хизмат юзасидан «Мирзабулоқ» ҚФЙ га қарашли «Хонақоҳ» қишлоғига борганида, қишлоқдаги ҳар бир хонадонга ташриф буюради. Ташрифдан асосий кўзланган мақсади эса газ ҳисоблагичлари ва қувурларининг созлигини текшириш эди. Қаранки, кўзлаган мақсади уни бир савобли ишга қўл уришига сабаб бўлди.

Фахриддин ака қишлоқдаги кам таъминланган ва ногиронлиги бор бўлган инсонлар холидан хабар олиб, уларнинг кўнглини оз бўлсада кўтармоқчи эди. Лекин унга на маблағ на ҳомий бор. Шунинг учун ижтимоий тармоқларга эълон беради. Кўп ўтмай бир гуруҳ саҳоватли ҳомийлар ҳам топилади. «Мен бунчалик тез ва кўп ҳомий топилишини кутмагандим. Бу менга ҳам шижоат берди», - дейди Фахриддин ака. Маблағ ва ҳомий бор, лекин ногиронлиги бор бўлган болаларнинг кўнглини кўтаришга эса машҳур инсон керак эди. Қаҳрамонимиз кўп ўйлаб ўтирмай актёр, мотиватор, спортчи Муродбек Жигитовга мурожаат қилди. Муродбек таклифга ҳеч ҳам ўйлаб ўтирмай розилигини айтди. Бир қанча фаол ёшлар шулар қаторида мен ҳам, Фахриддин ака ва Муродбек Жигитов билан аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, ўйинчоқлар ва бир талай нарсалар билан қишлоқ томон йўл олдик.

Қишлоқдаги 10 та хонадонга ташриф буюрдик. Қувонарлиси уларнинг юзига озгина бўлсада табассум улаша олганлигимиздан хурсанд эдик. Ҳаш-паш дегунча ҳамма хонадонга кириб чиқдик.Қаранки бир дона совғамиз ортиб қолганди. Нима қилишни билмадик ва қўшни Найман қишлоғи томон йўл олдик. Биз уйда таълим олаётган Чарос Бектемированинг хонадонига ташриф буюрдик. У қизнинг юзидаги ғамгинлик, ўқишга бўлган иштиёқ эса умуман йўқ эди. Лекин Муродбек ака Чарос билан суҳбатлашгандан сўнг, Чароснинг юзидан илиқлик уфурди. Ўқишга бўлган иштиёқи эса янада орти. Биз бундан жуда ҳам хурсанд бўлдик. Фахриддин ака қилган бундай ташаббус туманимизда балки бутун республикамизда саҳоватли инсонлар кўпайишига сабаб бўлади.

 

Эъзоза Эронбоева

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Жиззах вилоят бўлими қошидаги

“Ёш журналистлар” мактаби тингловчиси