Қизиқарли:
Янгиликлар

Жиззах вилоят телерадиокомпаниясида мастер-класс

Поделиться:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ташаббуси билан Жиззах вилоят телерадиокомпаниясида мастер-класс ташкил этилди.

            Телевидение ходимлари учун бўлиб ўтган тадбирда муҳаррирлар, мухбирлар, сухандон ва бошловчилар иштирок этишди.

            Мастер-класс соҳада кўп йиллардан буён ижод қилиб келаётган устоз журналист Ўткир Холбеков томонидан олиб борилди. Унда асосан телевидение учун кўрсатувлар ва студия дастурларини тайёрлаш жараёнлари ҳақида сўз борди.

            Хусусан, кўрсатув ва студия дастурларида нималарга кўпроқ аҳамият қаратиш лозимлиги, интервьюларини тўғри ташкил этиш, қанақа маълумотлар олиш ва томошабинларга уни қандай етказиш, мухбир ва сухандонларнинг Stend up ва студияда ўзларини қандай тутишлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

            Бу каби тадбирлар кўпроқ ташкил этилишини хохлаган бўлардик, - дейди Жиззах вилоят телерадиокомпаниясига яқиндагина ишга кўтган ёш ижодкорлардан бири Дурдона Асророва. – Бугун ўзим билмаган кўп жиҳатларни ўргандим. Хусусан, мухбирлар ва бошловчиларнинг кийиниш маданияти борасида муҳим тушунчаларга эга бўлдим.

            Мастер-класс иштирокчилари мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.