Қизиқарли:
Янгиликлар

Журналистлар ўртасида “Заковат” ўйини бўлиб ўтди

Поделиться:

Журналистлар ўртасида “Заковат” ўйини бўлиб ўтди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ташаббуси билан “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Уни ўтказишда Жиззах вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлик қилди.

Айтиш мумкинки, бугунги кунда меҳнат жамоалари ўртасида ҳам “Заковат” интеллектуал ўйинларини ўтказиш яхши анъанага айланди. Жумладан, мана иккинчи йилдирки, журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ахборот хизматлари ўртасида ҳам ушбу ўйин ўтказиб келинмоқда.

Бу йилги ўйинда ҳам жами 6 та жамоа иштирок этди. Жиззах шаҳридаги 3-сон ихтисослаштирилган мактабнинг директор ўринбосари Жасур Бекмуродов ўйинни олиб борди.

Мусобақа шартига кўра, иштирокчиларга 20 та савол берилди. Унинг якунларига кўра, Ахборот хизматлари жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Жиззах вилоят телевидениесига насиб қилган бўлса, Жиззах шаҳар телеканали саволларга энг кўп жавоб берган жамоа сифатида ғолиб бўлди.

Бу каби интелектуал ўйинларни ташкил этиш катта аҳамиятга эга дейди, “Жиззах овози” газетаси бош муҳаррири Саид Донишев. – Ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг иш унумдорлигини оширишга ва айтиш мумкинки, ижодларига янада илҳом бахш этади.