Қизиқарли:
Янгиликлар / Танловлар

“Йилнинг энг фаол журналисти-2022” кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланишди

Поделиться:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан тантанали тадбир ташкил этилди.

 

Тадбирда журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, соҳа фахрийлари, блогер ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди.

 

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида қилинаётган ишларга алоҳида тўхталишди.

 

Шундан сўнг, “Йилнинг энг фаол журналисти-2022” кўрик-танлови ғолиб ва совриндорлари тақдирланишди.

 

Жумладан, телевидение йўналишида Жамолиддин Нуриллаев (Жиззах вилоят телерадиокомпанияси), Меҳрибон Якубова (Жиззах шаҳар телеканали), Фозил Қосимов (Жиззах вилоят телерадиокомпанияси), матбуот йўналишида Гавҳар Сайдуллаева (“Жиззах овози”), Шаҳноза Йўлдошева (“Жиззах ҳақиқати”), Елена Наврўзова (“Джизакская правда”), радио йўналишида Худойдерди Каримов (“Жиззах” радиоканали), Нафосат Турсунбоева (“Жиззах” радиоканали), Шерали Ибрагимов (“Жиззах” радиоканали), шунингдек, интернет журналистикаси бўйича Ҳакимжон Фозилов (“sangzor.uz”), Олимжон Қосимов (“dizak.uz”) ва Дилшод Эргашев (“jurnalistika.uz”) қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Йилнинг энг фаол журналисти-2022” кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланишди