Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилояти бўлими 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида “Йилнинг энг фаол ёш журналисти” танловини эълон қилади. Танловга 2020 йилнинг 1 июнидан 2021 йилнинг 1 июнигача газета ва журналларда, интернет нашрларида эълон қилинган материаллар, эфирга узатилган телекўрсатув ва радио эшиттиришлар қабул қилинади.
Танловга ўз ижодий ишларини Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлимига жорий йилнинг 1 июнигача шахсий маълумотнома, боғланиш учун телефон рақами ва паспорт нусхаси илова қилинган ҳолда тақдим этишлари лозим бўлади. Барча йўналишлар бўйича ижодий ишлар сони бештадан кам, ўнтадан кўп бўлмаслиги белгиланган.
Танловга тақдим этилаётган материалларнинг электрон (Word) шакли (материал сарлавҳаси, қачон ва қаерда эълон қилингани кўрсатилиши шарт) қуйидаги (91–593-55-82) телеграмм манзилига юборилиши сўралади. Телевидение ва радио йўналишлари бўйича ижодий ишлар CD ва DVD дискларда, матни билан бирга қабул қилинади.
“Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолиб ва совриндорларига диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб 27 июнда ўтказиладиган байрам тадбири арафасида топширилади.
Барча йўналишлар бўйича материалларнинг асл ёки кўчирма нусхалари (тегишлича қоғоз ва диск шаклида) “Йилнинг энг фаол ёш журналисти” танловига деб кўрсатилган ҳолда юборилиши лозим:
130100, Жиззах шаҳри,
Ш.Рашидов кўчаси, 30-уй.
Мўлжал: Жиззах вилоят телерадиокомпанияси.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилояти бўлими.