Ўзбекстон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан Жиззах шаҳридаги 21-сон умумтаълим мактабида ижодий учрашув ташкил этилди. Тадбир Маънавият ва маърифат маркази Жиззах шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилди.
Учрашувга “Жиззах” радиоканали катта муҳаррири, шоира Латофат Муродова, Жиззах вилоят телевидениеси мухбири, сухандон Нилуфар Азизова, “Жиззах” радиоканали муҳаррири Норбодом Эсанова таклиф этилди. Унда Жиззах шаҳридаги бир қатор мактабларнинг ижодга қизиқувчи ўқувчилари билан биргаликда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ҳам иштирок этишди.
Тадбирда дастлаб, ўқувчилар ёд олган ва ўзлари ёзган шеърлардан намуналар ўқишди, шеърият бўйича баҳс-мунозаралар бўлди. Шундан сўнг, нотиқлар журналистика соҳаси борасида тўхталиб ўтишди. Жумладан, қандай қилиб оммавий ахборот воситаларида фаолият олиб бориш мумкинлиги, таҳлилий-танқидий мазмундаги материалларнинг тайёрланиши, бу касбнинг ўзига хослиги ҳақида сўз борди.
Шунингдек, ўқувчилар томонидан тайёрланган турли чиқишлар намойиш этилди.
Тадбир йиғилганлар катта таассурот қолдирди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими