Қизиқарли:
Янгиликлар / Жамият

Шаббона АҚШда муваффақиятли операция қилинди

Поделиться:

Жиззах шаҳридаги 29 сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Шаббона Шерзодова мураккаб жарроҳлик операцияси учун АҚШга жўнаб кетган эди. У ўз соғлигини тиклаб яна ўз Ватанига,  дугоналари бағрига қайтиб келди.



Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Шаббона Шерзодовани чап энгак қисмида варикоз кенгайиши билан боғлиқ муаммо қийнаб келар эди. Хасталикни бартараф этиш учун мураккаб жарроҳлик амалиётига эҳтиёж сезилди.


Вилоятимиздаги саҳоватпеша ҳомийларнинг кўмаги билан у август ойида Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди. Ниҳоят операция  кутилганидан муваффаққиятли ўтиб, у яна ўзининг бахтли уйига қайтди. Шифо топиб қайтган Шаббонани меҳрибонлик уйи жамоаси катта тантана билан кутиб олди. Меҳрибонлар дийдори, дугоналарининг хурсандчилиги орзулари бир олам.


Таъкидлаш керак, Шаббонанининг муваффаққиятли операцияси қўшма штатлардаги маҳаллий телеканаллардан бирида ҳам ёритилган. Мутахассисларнинг фикрича, энди бу ҳасталик уни бошқа безовта қилмайди.


Мамлакатимизда ёшларни қўллаб–қувватлаш айниқса меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг таълим тарбияси, уларни ҳаётда ўз йўлларини топишларига кўмаклашишга эътибор анча ортган. Буни бугун Шаббона ҳаммадан ҳам кўпроқ ўз тақдирида хис қилгани рост.