Қизиқарли:
Янгиликлар

ЎҚУВЧИЛАРГА “ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ”НИНГ МОҲИЯТИ УҚТИРИЛДИ

Поделиться:


Шароф Рашидов тумани халқ таълими бўлимига қарашли 16-сонли умумтаълим мактабида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан мактабнинг собиқ ўқувчиси, мудофаа вазирлиги фахрийси, захирадаги майор Фурқат Толипов иштирокида юқори синф ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.


Учрашув аввалида мактабга ташриф буюрган фахрий мехмон ва ўқитувчиларга мактаб “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти томонидан “Шараф” тасмалари тақилди.

Учрашувни мактаб директори Ш.Акбарова табрик сўзи билан очди ҳамда хотира- муқаддас, қадрлаш эса инсонийликнинг юксак бурчи эканлигини таъкидлади ҳамда нафақат туман миқёсида балки вилоят ва республикада ўз ўрни ва нуфузига эга бўлган мазкур таълим даргоҳида узоқ йиллар ишлаган марҳум устозларни ёд этди, шунингдек, бу ерда таҳсил олиб, бугун мамлакатимизнинг турли жабҳаларида фидокорона меҳнат қилаётган собиқ ўқувчиларни фахр билан тилга олди.

 

 

 Суҳбат давомида захирадаги майор Ф.Толипов Ватан тинчлиги ва осойишталиги буюк неъмат эканлигига тўхталиб, уни асраб авайлаш ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчилигини, тарихнинг мудҳиш уруш фожиалари энди ҳеч қачон такрорланмаслиги учун ҳар бир юрт фарзанди огоҳ ва ҳушёр бўлиши лозимлигини таъкидлади.

 Учрашувда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, хотира ва қадрлаш кунининг моҳиятини чуқурроқ англаб олиш имкониятига эга бўлдилар.


                                                                                                          Нодира АЛИМОВА,

Мактаб ижодий-маданий масалалари бўйича тарғиботчиси