(Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади)
Не-не боболарим кўз қароғида,
Шу Ватан барчанинг дил ардоғида,
Не-не Тошбуларнинг қўл қадоғида, –
Ҳурлик-чун асралган туморим Ватан,
Фахримсан, ғурурим ҳам орим Ватан!
Қодирий ва Усмон айтган сўнги сўз,
Камолингни кўзлаб ва юмдилар кўз,
Кетдилар оламдан кўрмайин кафан, -
Қатағон қонида чўмилган Ватан,
Дилига алами кўмилган Ватан!
Пахтазорда боланг тўнглаб қолганда,
Афғон йўлларида кўзинг толганда,
Тақдир ёзуғидан бир дам олиб тин, -
Бўтадайин бўзлаб қолганим Ватан,
Уларни Худога солганим Ватан!
Тарихинг оловга отганда ёвлар,
Бошингда турганди тили “соқов”лар,
Донишмандинг бошига тушди “қиров”лар, -
Отадай кўзларинг ёшланди Ватан,
Покиза юрагинг ғашланди Ватан!
Гоҳида зор бўлдинг бир бурда нонга,
Шунда ҳам суяндинг шукур, иймонга,
Бурмадинг ҳаттоки, нафсни ҳаромга, -
Қалбимдаги зиё, иймоним Ватан,
Дилимдаги аҳду паймоним Ватан!
Эрк учун тўкилган қонларнинг ҳаққи,
Ўзимга сиғмайин кетаман гоҳи,
Кўзимга сурай у жонларнинг ҳокин, -
Уларнинг хотирин ёд этдим Ватан,
Дилимни шу билан шод этдим Ватан!
Оллоҳ назар солган жаннатмаконим,
Сен билан биргадир ҳар лаҳза, оним,
Мадҳинг дилимдаги имон каломим, -
Онамдай муқаддас, улуғим Ватан,
Кўзим қароғидек қутлуғим Ватан!
Зарифа Ибрагимова
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Жиззах вилоят бўлими қошидаги
“Ёш журналистлар” мактаби тингловчиси
Комментарии
Категориялар
Обуна бўлинг!
Тасодифий

Жиззах вилояти газ хўжалигида амалга

Жиззах вилоят телерадиокомпаниясида

“Коррупция - жамият кушандаси” номли

Бир гуруҳ ОАВ вакиллари эътироф этилди
