Қизиқарли:
Янгиликлар / Иқтисодиёт

“Очиқ мулоқот”да кузги шудгорлаш ишлари муҳокама этилди

Поделиться:


Жиззах вилоятида кузги шудгорлаш ишларининг сифатли олиб борилишида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси томонидан назорат тадбирлари олиб борилади. Ушбу жараёнларнинг муҳимлиги ҳисобга олиниб, “Жиззах” радиоканали ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамкорлигида тўғридан-тўғри “Очиқ мулоқот” ташкил этилди.


 Унда Агроинспекциянинг масъул ходимлари иштирок этишди.

 “Очиқ мулоқот”да аввало шудгорлар ишларини сифатли олиб боришда нималарга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, бунинг аҳамияти ҳақида сўз борди. Маълумотларга кўра, жорий йил вилоятда 114 минг 900 гектар ерни шудгорлаш режалаштирилган. Бир кунда ўртача 2 минг 364 гектар, мавсум бошидан эса 30 минг гектардан ортиқ ер майдони шудгор қилинди. Бунинг учун 330 та ҳайдов тракторлари жалб этилган бўлиб, ишлар 134 та отряд томонидан олиб борилмоқда.

“Очиқ мулоқот” давомида радиотингловчиларинг телефон орқали берилган саволларига масъуллар томонидан жавоб берилди.


Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Жиззах вилоят бўлими мутахассиси,

Д.Эргашев