Инсон учун энг қадрли нарса нима?
- Ҳаёт, чунки бизнинг барча қувончларимиз,бутун бахтимиз,жамики умидларимиз фақат ҳаёт билан боғлиқдир (Николай Чернишевский)
Инсон Оллоҳ таоло яратган барча хилқатлар ичида энг олийсидир.У яратилибдики,ҳаёт деб аялмиш улкан денгиз аро ўз кемаси ила насибига кўра гоҳ узун,гоҳ қисқа йўлни босиб ўтади.У чиққан ҳаёт кемаси эса уни баъзан тўфонлару довулларга,баъзан эса бахт кебгликларининг гўзал ва бетакрор манзилларига элтади.Бу манзилларда эса уни турфа йўллар ва синовлар қарши олади.Бу синовларда эса гоҳо қувонч,гоҳо алам,гоҳида эса ожизликни ҳис қиласан,киши.
Имконсиздек кўринган кўп нарсалар сени гўё қанотсиз қушга айлантиради.Ҳаёт эса мана шундай синов ва машаққатларлар ироданг кучини қайта ва қайта синовдан ўтказаверади.
Синовлар якунида эса имконсиз,бўлиши мумкин бўлмаган нарсанинг ўзи йўқлигини,ҳар қандай қатъий истак чорасизликдек кўринган ҳар бир эшикка чора деб аталмиш калит бўлишини,ҳақиқий курашда эса ғалаба қозониш учун ҳеч вақт ҳаёт синовларига таслим бўлмасликни тушуниб етасан.
Зиёда Тошбекова,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Жиззах вилоят бўлими қошидаги
“Ёш журналистлар” мактаби тингловчиси