Қизиқарли:
Янгиликлар

ОАВ вакиллари учун “Стресс ва салбий эмоцияларни бошқариш” мавзусида тренинг ташкил этилди

Поделиться:

ОАВ вакиллари учун “Стресс ва салбий эмоцияларни бошқариш” мавзусида тренинг ташкил этилди

Бугунги кунда техника ва технологияларга қарамлик, иш кўлами ва ахборот оқимининг кўплиги хохлаймизми йўқми стресс ҳолатларини келтириб чиқаради. Психологияда шундай методлар борки, ҳар қандай стресс ҳолатидан чиқиб кетиш имконини бериши мумкин. Шу мақсадда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими ташаббуси билан вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида “Стресс ва салбий эмоцияларни бошқариш” мавзусида тренинг ташкил этилди. Тренингни Жиззах шаҳридаги 9- ва 29-сон умумтаълим мактабларининг психологлари Маъмура Азимова ҳамда Малика Ҳамроқулова олиб боришди.

Тренинг давомида оммавий ахборот воситалари ходимларга стресс, унинг турлари, стресс ҳолати ва стрессдан чиқиш йўллари, стрессни бошқариш бўйича маълумотлар берилди. Тренерлар томонидан «Ақлий ҳужум» методидан фойдаланиб, тренинг иштирокчилари билан мавзу бўйича очиқ мулоқот ташкил этилди. Шунингдек, «Узим ҳақимда», «Интерьвю», «Улар», «Ким эпчилу-ким чаққон» ҳамда «Кўзгудаги тилаклар» каби тренинглари ўтқазилди.

- “Тренингларни одатда зерикарли ва маърузаларга бой бўлади, деб ўйлардим” – дейди тадбир иштирокчиси Анора Маматқулова. – “Лекин бугунги психологик тренингда бу борадаги фикрим ўзгарди. Сабаби жуда қизиқарли ва ўйинларга бой бўлди. Менга жуда ёқди”.

Амалий семинарда тадбир бошланиши аввалида иштирокчилар томонидан «Орзулар дарахти»га ёзилган барча орзулар тренинг охирида муҳокама қилинди ва кутилган натижага самарали етилганлиги маълум булди.

 

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими