


Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими томонидан Жиззах вилоят телевидениесига саёҳат уюштирилди.
Унга Жиззах давлат педагогика университети қошидаги академик лицейнинг ижодга, шу жумладан, журналистикага қизиқувчи ўқувчилари таклиф этилди.
Ўқувчилар эфирга узатиш, кўрсатув ва информацион дастурлари монтаж хоналари, шунингдек, телестудиясида бўлишиб, телевидениенинг техник имкониятлари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Саёҳат давомида “O’zbekiston” телеканалининг Жиззах вилояти бўйича мухбири Дилмурод Абдураҳимов ҳамда Жиззах вилоят телевидениеси бош режиссёри Бахтиёр Ниёзов ўқувчиларнинг қизиқишидан келиб чиқиб батафсил тушунчалар бериб ўтишди.
Тадбир ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.
Комментарии
Категориялар
Обуна бўлинг!
Тасодифий

Жиззах вилояти мусиқали драма театри

Ҳарбий қисмга пресс-тур

2021 йилда қуввати 100 мегаватт бўлган

Ихтирочи аёллар билан учрашув ташкил
