Қизиқарли:
Янгиликлар

“Ўзбекистон-2030” тараққиёт стратегияси мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир

Поделиться:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими томонидан “Ўзбекистон-2030” тараққиёт стратегияси мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди.

 

Унда журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

 

Маърузачи сифатида таклиф этилган Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Жиззах вилоят ҳудудий бўлими раҳбари, халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Ҳусан Абдуниязов унинг мазмун-моҳиятини содда тилда, слайд орқали тушунтириб ўтди.

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мақсадлари ва самарадорлик кўрсаткичлари осон қабул қилиш ва тушуниш учун қулай шаклда ифодаланган бўлиб, унда 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган. Стратегияни амалга ошириш учун жами 252,2 млрд АҚШ доллари ажратилади.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий йўналишлари:

 

- аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш;

 

- барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;

 

- аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, шу жумладан сув ресурсларини тежаш;

 

- халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, қонун устуворлигини таъминлаш;

 

- мамлакатни хавфсиз ва тинчликсевар давлатга айлантириш ишларини давом эттириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш бўйича ислоҳотлар, мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш.

 

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳаларида муддатлар ва ижрочилар кесимидаги амалий вазифалар, эришиладиган аниқ мақсадли кўрсаткичлар ва стратегияни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати тасдиқланмоқда.