Қизиқарли:
Дунё

Дунёнинг турли мамлакатларида қор бўронлари ва аёз кузатилди

Поделиться:

Мутахассислар эса об-ҳаво билан боғлиқ тарихий ҳодисаларни рўйхатга олишган.


Фото: TVN


Польшанинг Мендзиздрое шаҳрида сайёҳлар камёб ҳодиса гувоҳига айланишди. Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида Болтиқ денгизи соҳиллари узоқ йиллардан буён биринчи марта музлади. Қумли соҳил чизғи қор ва муз билан қопланиб, Арктика манзарасини ҳосил қилди. Юзага келган оппоқ майдонларнинг кенглиги бир неча юз метргача етган. Бу манзарани кўриш учун қўшни ҳудудлардан ҳам одамлар келган.


Одатда илиқ об-ҳаво шароти ҳукм сурадиган Истанбулда ҳам Қиш манзараси ҳосил бўлди. Аё София обидаси ва Мовий масжид қор билан қопланди. Метеорологлар ҳудудда бир неча кун мобайнида сову ҳарорат сақланиб қолиши ҳақида огоҳлантиришган эди.


Грецияда ҳам Сибир аёзи кузатилди. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 20 даражагача пасайиб кетди. Расмийлар маҳаллий аҳолини бирор зарурациз кўчага чиқмасликка чақирган. Пойтахт Афинани шимолий ҳудудлар билан боғлайдиган бош автомагистрал қор бўронлари сабабли ёпиб қўйилди.


Қримда ҳам кўп қор ёғиши оқибатида авто йўлларда транспортлар қатнови қийинлашди. Ҳаво ҳарорати одатдагидан 10 даражага пасайган. Москвада эса ҳафта охирида ҳарорат 30 даражагача совуши кутилмоқда.