Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ташкил этилган “Энг улуғ, энг азиз!” кўрик-танловининг Жиззах вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш мақсадида вилоят мусиқали драма театрида тантанали тадбир ташкил этилди.
Унинг очилишида сўзга чиққанлар, жумладан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров кўрик-танлов йилдан йилга ўзига хос тарзда ўтаётганлигини алоҳида таъкидлади.
Шундан сўнг, ғолиб ва совриндорлар эълон қилиниб, уларга эсдалик совғалари топширилди.
Хусусан, “Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг мақолалари” номинацияси бўйича “Жиззах ҳақиқати” газетасидан Зоир Эргашев, “Жиззах овози” газетасидан Сайёра Мавлонова, “Жиззах тонги.уз” газетасидан Нодир Абдураҳмонов тақдирланди.
“Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари” номинацияси бўйича “Жиззах” радиоканали бўлим бошлиғи Норбодом Эсанова, Жиззах вилоят телевидениеси мухбири Ҳафиза Абдуллаева ҳамда Жиззах шаҳар телеканали мухбири Дилором Бектемирова энг фаол деб топилди.
“Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари” йўналишида Бекназар Тошбоев, Муҳаммад Акажонов, Бердибек Тошбеков каби ижодкорларнинг шеърий тўпламлари эътирофга савзовор бўлди.
“Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари” номинацияси бўйича Жиззах давлат педагогика университети талабаси Шерали Эгамқулов, Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчиси Нилуфар Умирова ҳамда Ғаллаорол туманидаги 22-сон мактаб ўқувчиси Дилобар Юнусова ғолиб деб топилган бўлса, ва ниҳоят “Интернет журналистикаси” бўйича “Forish.uz” сайти муҳаррири Рашид Каримов, “Dizak.uz” сайтидан Олимжон Қосимов ва “jurnalistika.uz” интернет сайти админи Дилшод Эргашев ҳакамлар томонидан муносиб деб топилди.
Бўлиб ўтган тадбир вилоят маданият бошқармасининг концерт дастури билан давом этди.