Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бўлими, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар иштирок этишди.
Матбуот анжуманида дастлаб жорий йил давомида “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан амалга оширилган ишлар хусусида сўз борди. Хусусан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича вилоятимизда қарийб 1100 км паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва 292 та трансформатор подстанцияси ўрнатиш режалаштирилган эди. Эътиборлиси, йиллик режа 100 фоизга бажарилди. Бундан ташқари, 163 та трансформатор пункти янгидан ўрнатилиб, 129 та трансформатор пункти реконструкция қилинган. Жами 292 та трансформатор пункти модернизация қилинганлигини ҳам айтиб ўтиш керак.
Матбуот анжумани якунида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий
уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси Д.Эргашев