Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган матбуот анжуманида архивлар фаолияти ва ўтган 2022-йилда вилоятимизда амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди.
Тадбирда дастлаб, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фаолиятни янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар борасида маълумот берилди. Хусусан, Жиззах вилоят архив иши худудий бошқармаси тизимидаги шахсий таркиб хужжатлари давлат архивларида 2022 йил давомида кўрсатилган хизматларнинг умумий ҳажми 496 млн 809 минг сўмни ташкил этганлиги, бу кўрсатгич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 173 % га етганлиги алоҳида қайд этилди. Олинган даромадлар асосан ҳужжатларни илмий-техник тартибга солиш, ҳужжатларни муддатидан олдин давлат сақловига қабул қилиш ва ижтимоий-хуқуқий сўровларни бажариш ҳисобидан туширилганлиги таъкидланди.
Анжуманда тармоқ фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар борасида ҳам сўз юритилди. Жумладан, бошқарма хамда унинг тизимидаги архив муассасаларида 2022 йилга мўлжалланган асосий кўрсаткичлар бўйича иш режанинг бажарилишини таъминлашга қаратилган ишлар олиб борилаётганлиги ва тармоқ ишини ривожлантиришга эришилаётганлиги айтиб ўтилди. Ҳисоботларга кўра, ўтган 2022-йилда архив муассасаларига фуқаролардан 2559 та сўров келиб тушди. Шундан 159 та фуқаро давлат архивга шахсан мурожаат этди. Архив ҳужжатлари асосида 2473 сўровлар бажарилди. Анжуман иштирокчилари юқоридаги ҳисоботлар борасида ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам атрофлича жавоблар олишди.