Жорий йилнинг 27-май куни Жиззах давлат политехника институтининг фаоллар залида «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборот-кутубхона аьлочиси” кўкрак нишонини таьсис етиш тўғрисидаги қарорлари ижросини таминлаш мақсадида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий масалалар ва маьнавий-маьрифий ишлар бўйича ўринбосари Ф.Жўрақулов, вилоят маънавият ва маърифат маркази раҳбари И.Умарова, Шароф Рашидов номли Жиззах вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Х.Қудратова ҳамда туман (шаҳар)лар ахборот-кутубхона марказлари, бошқарма, ташкилот, идоралар, олий таьлим ва халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ахборот-ресурс марказлари мутахассис ҳодимлари иштирок етишди.
Тадбир давомида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг янги тизимини яратишга, кутубхоналарда сақланаётган миллий-маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш ишларига муносиб ҳисса қўшган, жамиятда мутолаа маданияти, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёш мутахассис кадрлар тайёрлаш бўйича самарали меҳнат қилган ҳамда бу йўналишларда юқори натижаларга эришган бир гуруҳ соҳа вакиллари, жумладан:
- Қудратова Хафиза Ғофуровна Шароф Рашидов номли Жиззах вилоят ахборот-кутубхона маркази директори;
- Джаббарова Нилуфар Исакжановна Шароф Рашидов номли Жиззах вилоят ахборот-кутубхона маркази директорининг ахборот-хизмати кўрсатиш бўйича ўринбосари;
- Жураева Ибодатхон Анваровна Зомин тумани ахборот-кутубхона маркази Комплектлаш, сақлаш ва ишлов бериш хизмати мутахассиси;
- Адилова Рисолат Хасановна Шароф Рашидов тумани ахборот-кутубхона маркази Комплектлаш, сақлаш ва ишлов бериш хизмати мутахассиси;
- Исроилова Санам Жиззах давлат педагогика институти Ахборот-ресурс маркази етакчи мутахассиси
- Юлдашев Анвар Қудратович Жиззах вилояти Болалар кутубхонаси директори “Ахборот-кутубхона аьлочиси” кўкрак нишони, вилоят ҳокимлигининг фаҳрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Мадинабону Шокирова,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Жиззах вилояти бўлими қошидаги
“Ёш журналистлар мактаби” тингловчиси