Қизиқарли:
Янгиликлар / Маданият

Жиззахда Саъдулла Ҳаким тавуллудининг 70 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди

Поделиться:


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Журналистлар ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлимлари томонидан шоир Саъдулла Ҳаким тавуллудининг 70 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.


Адабий-бадиий кеча Шароф Рашидов туманидаги 12-сон умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Тадбир Саъдулла Ҳаким ҳаёти ва ижодига бағишланди. Унда шоиринг “Ҳамал тонглари”, “Сен кутган баҳор”, “Ёз оқшоми”, “Она сўз” ва бошқа кўплаб шеърий китоблари ҳақида сўз борди.



Айниқса, “Эсимда қолган кунлар”, “Атом қаърига саёҳат” каби публицистик асарлари адабий жамоатчилик назарига тушганлиги қайд этилди. Тадбирда сўз олганлар ижодкорнинг ўзбек адабиётида тутган ўрни, асарларининг мазмун-моҳияти хусусида атрофлича тўхталиб ўтишди.



Адабий кеча шеърият байрамига айланиб кетди, десак муболаға қилмаган бўламиз. Тадбир давомида ўқувчилар томонидан шоир ижодидан намуналар ўқиб берилди.