Сурхондарё вилоят хокими Тўра Боболовнинг журналистлар, ОАВ ходимлари, ташкилот ва корхона матбуот хизмати ходимлари билан бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда шундай қарорга келинди.
Учрашувда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Мухиддин Абдураҳмонов баъзи журналист ва ОАВ ходимлари Термиз шаҳрида ижарада яшаётганлиги, туманлардан қатнаб ишлаётганлиги тўғрисида гапирди.
Вилоят ҳокими масалага жиддий ёндошиб, таклиф асосида тез кунларда Термиз шаҳрида Матбуот уйига яқин манзиллардан бирида кам таъминланган журналистлар, ОАВ ходимлари учун алоҳида уй қурилишига ваъда берди. Ижодкорлар учун қурилаётган уй қалам аҳлининг ишлаши учун қулай шароитларга эга бўлиб, хонадон учун бошланғич тўлов бадали ҳокимият томонидан тўлаб бериладиган бўлди.
Мастура Хамраева,
ЎЗИУ Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси.