Барчамизга яхши маълумки, ватанпарварлик ҳар бир давлат ҳаётининг маънавий асоси ҳисобланади ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш борасида энг муҳим сафарбар этувчи куч сифатида намоён бўлади.
Яқинда Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи давомида ҳарбий кучларимизни янада ривожлантириш, қолаверса, ёшларимизни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасида алоҳида тўхталиб ўтган эди. Шу боисдан дастлабки намуна сифатидаги ҳарбий ўқув айнан Жиззах вилояти ёшлари билан ташкил этилди. Йиғинга “Ёшлар дафтари” га киритилган фуқаролар жалб этилди. Унда Марказий ҳарбий округ қўмондонининг ўринбосари полковник Нуридин Қодиров ва вилоят ҳокими ўринбосари Фурқат Жўрақулов сўзга чиқиб, йиғилганларни табриклади.
Жиззах вилоят мусиқали драма театри актёрлари Миржалол Шайзоқов ва Ўлмасхўжа Илҳомовлар томонидан буюк саркардалар Жалолиддин Мангуберди ва Соҳибқирон Амир Темур сиймолари акс этган саҳна кўринишлари эса йиғилганларда илиқ таасурот қолдирди.
Тадбир давомида Жиззах гарнизони ҳарбий оркестр жамоасининг кўргазмали чиқишлари, ҳарбий хизматчиларнинг “қўл жанги” жанговар машғулотларидан кўринишлар ва “Ёш ватанпарварларлар” ҳарбий йиғинига бағишланган тантанали юришларнинг намойиши ёшларга кўтаринки руҳ бағишлади.
Миржалол Шайзоқов
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Жиззах вилояти бўлими қошидаги
“Ёш журналистлар” мактаби тингловчиси