Қизиқарли:
Янгиликлар

Институтда “Матбуот – ёшлар нигоҳида” мавзусидаги учрашув

Поделиться:

Институтда “Матбуот – ёшлар нигоҳида” мавзусидаги учрашув

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Жиззах вилоят бўлими томонидан жойларда журналистикага қизиқувчи ёшлар иштирокида давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Жиззах давлат педагогика институтининг Тарих факультетида бўлиб ўтди.

Тадбир Жиззах давлат педагогика институтининг “Зиё чашмаси” газетаси билан ҳамкорликда ўтказилди. Унга устоз-журналист Абдукарим Шарипов ва “Жиззах овози” газетаси муҳаррири Гавҳар Сайдуллаева таклиф этилди.

“Матбуот – ёшлар нигоҳида” мавзусидаги давра суҳбатида институтнинг Тарих факультети талабалари иштирок этишди. Маълумот ўрнида айтиб ўтадиган бўлсак, бугун олийгоҳда 20 мингга яқин талабалар таҳсил олса, шундан қарийб 800 нафари айнан ушбу факультетда ўқийди. Тадбир аввалида Жиззах вилояти матбуоти тарихи, жумладан, “Жиззах ҳақиқати”-“Джизакская правда” газеталари таҳририяти ҳамда "Жиззах овози" газетасининг ўтмиши, босиб ўтган йўли, машаққатли фаолияти ва бугуни ҳақида сўз борди.

Шунингдек, давра суҳбатида сўз олганлар институтнинг “Зиё чашмаси” газетаси ҳақида ҳам тўхталиб ўтдилар. Маълумотларга кўра, газетанинг илк сони 1993 йил 21 март санасидан бошлаб чиқишни бошлаган. Талабаларга газеталарга мақола бериш тартиби, шартлари, аҳамиятли томони борасида ҳам тушунчалар берилди. Ўз навбатида талабалар мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими