Қизиқарли:
Янгиликлар / Танловлар

“Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Поделиться:

Умумтаълим мактабларида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг етакчилиги, фаоллиги, ижодий қобилияти ва ташаббускорлигини ривожлантириш, касбий маҳоратини рўёбга чиқишига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ҳар йили “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” республика танлови ташкил этилмоқда. Танловнинг Жиззах вилоят босқичида шаҳар ва туманлардан сараланган жами 26 нафар тарғиботчилар қатнашдилар.

Танлов иштирокчилари 8 та мезон бўйича бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Тарғиботчилар ва уларнинг ўқувчилари томонидан ижодий-маданий йўналишларда эришилаётган ютуқлар, шоирлик, ёзувчилик ва журналистик қобилиятларини руёбга чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар ўтказиш каби мезонлар бўйича форишлик Нодир Илҳомов ҳамда Ғаллаорол туманидан Сарвиноз Маманова биринчи ўринни қўлга киритди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаларининг вилоят бўлимлари билан ҳамкорликда ўтказилган танловда ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Энди вилоятда биринчи ўринни эгаллаган иштирокчилар танловнинг республика босқичида иштирок этишади.

“Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” танловининг вилоят босқичи ўтказилди