Қизиқарли:
Янгиликлар / Ёш журналистлар ижоди

Жиззахда ватанпарварлик мусобақаси якунланди

Поделиться:


Маълумки юртбошимиз ташаббуси билан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва уюшмаган ёшлар билан ишлаш бўйича кўплаб ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Жиззах вилоятида илк бор “Кўпкураш” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаси ташкил этилди.

Хабарингиз бўлса керак, жорий йилнинг апрель ойида старт олган ушбу мусобақада вилоятимизнинг чегара олди худудлари бўлган Янгиобод, Зомин, Бахмал, Фориш ва Мирзачўл туманлари ёшларидан ташкил топган жамолар ўзаро куч синашдилар. Ушбу тадбирда ғолиб бўлган жамоалар вилоят босқичига етиб келишди.

Шахримизнинг “Суғдиёна” марказий ўйингоҳида ушбу тадбирнинг  вилоят босқичи  бўлиб ўтди. Қизиқарли ва муросасиз кечкан баҳслар якуний натижаларига кўра Зомин тумани жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақа сўнгида иштирокчилар ва йиғилганлар учун қизиқрли концерт дастури хам ташкил этилди. Унда вилоятимизнинг кўзга кўринган санъаткорлари ва пойтахтдан ташриф буюрган эстрада юлдузлари иштирок этишди. Концерт сўнгида мушакбозлик томошалари барчага ўзгача завқ бағишлади.

 

Миржалол Шайзаков,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Жиззах вилоят бўлими қошидаги

“Ёш журналистлар” мактаби тингловчиси,
Жиззах вилоят мусиқали драма театри актёри