Қизиқарли:
Янгиликлар

“Бахт излаган одамлар” номли китоб тақдимоти ўтказилди

Поделиться:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, “Жиззах ҳақиқати” газетаси бўлим муҳаррири Асад Мустафоевнинг “Бахт излаган одамлар” номли китоб тақдимоти ўтказилди.

 

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ҳамда “Жиззах ҳақиқати”-“Джизакская правда” газеталари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Уюшмаси аъзолари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, “Бахт излаган одамлар” номли китоб муаллифи Асад Мустафоевнинг шогирдлари иштирок этишди.

 

Унда сўзга чиққанлар, муаллифнинг журналистика ва ижод соҳасидаги бой тажрибаси ҳамда юксак маҳорати борасида тўхталишди. Ҳозирда “Жиззах ҳақиқати”-“Джизакская правда” таҳририятида бўлим муҳаррири бўлиб ишлаб келаётган Асад Мустафоев “Фориш тонги”, “Арнасой тонги”, “Жиззах овози” газеталари бош муҳаррир, “Инсон ва қонун” газетасининг Жиззах вилоят мухбири вазифаларида ҳам фаолият кўрсатган.

 

А.Мустафоевнинг “Бахт излаган одамлар” номли китобида инсон ҳаёт йўлининг мураккаблиги, бахтга етишиш, бу йўлда турли синовларга бардош бериш, эзгулик ва разолат ўртасидаги кураш, ҳалоллик, мардлик, дўстлик, меҳр-оқибат тасвирланган.

 

Бунгача муаллифнинг “Йўлда учраган одамлар” номли новеллалар тўплами ҳам китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинган эди. Айни пайтда эса “Форишликнинг Париждаги саргузаштлари”, “Гунг дарвеш” каби асарлари адабиёт мухлислари эътиборига ҳавола этиш арафасида турибди. Тадбир давомида ижодкор бу ҳақда ҳам маълумотлар бериб ўтди. Йиғилганлар ушбу янги асар, умуман китобнинг ҳаётимиздаги ўрни борасида фикр-мулоҳазалар билдиришди.

“Бахт излаган одамлар” номли китоб тақдимоти ўтказилди