Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг 2021 йилдаги фаолияти ҳамда мазкур соҳада кутилаётган ўзгаришларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, вилоят Ахборот ва омммавий коммуникациялар бўлими билан ҳамкорликда уюштирилган тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этишди.
Маълумотларга кўра, 2021 йил вилоятдаги 299 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг 122 тасида жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган. 69 та маҳаллада эса жиноятчиликни камайтиришга эришилган.
Тизимда хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспектори, инспектор психолог штатлари жорий қилинганлиги болалар ва хотин-қизлар билан ишлаш натижадорлигини оширишга омил бўлаётганлиги алоҳида таъкидланди.
Янгилик сифатида шуни айтиб ўтиш керак, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги, пробация хизматларини жамоат хавфсизлиги департаментига бирлаштириш чоралари кўриляпти. Бундан ташқари, 2022 йил 1 мартга қадар ҳар бир вилоятда камида биттадан патруль-пост хизмати бўлинмалари ташкил қилиниши кўзда тутилмоқда. Ушбу бўлинмалар жиноятчилик ошган шаҳар ва туман ҳудудларида патрулликка жалб қилинади.